Damas’да 11 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилди

Damas’да 11 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилди

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида Damas русумли автомобилда боғча болаларини белгиланган меъёрдан ортиқ миқдорда олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатилди. Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 8 октябрь куни туманнинг Тошкент маҳалласида содир бўлган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари болаларни ташиш қоидалари бузилаётганини аниқлаб, ҳайдовчини тўхтатган.

Хабарга кўра, автомобилда 11 нафар бола бўлгани айтилган. Маълум қилинишича, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси — транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш бўйича маъмурий баённома тузилган. Шунингдек, у билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Ҳайдовчи қоидабузарлигини тан олиб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдирган ҳамда бошқа ҳайдовчиларни ҳам белгиланган қоидаларга риоя қилишга чақирган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар