Subaru автомобиллари пиёдаларни ҳам хавфсизлик ёстиқчаси билан ҳимоя қилади

Subaru автомобиллари пиёдаларни ҳам хавфсизлик ёстиқчаси билан ҳимоя қилади

Япониянинг Subaru компанияси автомобилларида нафақат ҳайдовчи ва йўловчилар, балки пиёдаларни ҳам ҳимоя қилишга мўлжалланган ташқи хавфсизлик ёстиқчаси қўлланади. Ушбу тизим тўқнашув вақтида пиёданинг бошидан оғир жароҳат олиш хавфини камайтиришга хизмат қилади.

Subaru’нинг расмий маълумотларига кўра, тизим автомобиль тахминан 25–60 км/соат тезликда ҳаракатланаётганда, муайян тўқнашув шароитларида ишга тушади. Хавфсизлик ёстиқчаси капотнинг орқа қисми, олд ойнанинг пастки соҳаси ва олд ён устунларини қоплайди. Бу пиёданинг боши қаттиқ қисмларга урилиши оқибатидаги жароҳатларни камайтиришга ёрдам беради. Бироқ тизим ҳар қандай тўқнашувда ҳам ишга тушавермайди.

Пиёдаларни ҳимоя қилувчи бундай технологияни биринчилардан бўлиб Volvo 2012 йилда тақдим этган. Компаниянинг Volvo V40 модели ушбу тизим билан жиҳозланган. Jaguar Land Rover ҳам айрим автомобилларида шунга ўхшаш технологиядан фойдаланган.

Subaru эса пиёдаларни ҳимоя қилувчи ташқи хавфсизлик ёстиқчаларини айрим моделларида қўллашда давом этмоқда. Компания маълумотига кўра, ушбу технология Японияда сотиладиган бир нечта моделда мавжуд. Жиҳозланиш автомобиль модели ва ишлаб чиқарилган йилига қараб фарқ қилади.

Krash-testda avtomobilning old kapotiga o‘rnatilgan xavfsizlik yostig'i manekenni urmoqda.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар