Ҳиндистоннинг Tata Motors компанияси ўзининг Nano моделини қайта ишлаб чиқаришини эълон қилди. Бироқ автомобиль энди электр двигатель олади ва дунёдаги энг арзон электрокар бўлади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Компания матбуот хизмати маълумотларига кўра, Tata муҳандислари янги модел учун электр қурилмаларни яратиш учун маҳаллий Jayem Automotives компанияси мутахассислари билан ҳамкорлик қилишади. Маълум қилинишича, Tata Nano бир қувватланишда 200 км йўл боса олади.
Компания моделнинг Ҳиндистон ҳукумати томондан буюртирилган илк 350 нусхасини жорий йилда ишлаб чиқариши керак. Бундан ташқари, электрокар таксопарклар, Uber ва Ola компанияларига сотилади. Хусусан, Ҳиндистоннинг Ola такси хизмати 2018 йилда Nano’дан 400 дона олади.
Машинанинг электр версияси нархи ҳозирча маълум қилинмаяпти, бироқ 2009 йилда унинг оддий варианти 2500 доллар тургани ҳисобга олинса, янги машина жаҳон электрокарлар бозорида энг арзони бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди