Сўнгги икки кун ичида ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафот этгани борасидаги хабарлар тарқалмоқда, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Хусусан, Telegram месенжерида хонанданинг ўғли Шоҳжаҳон Жўраевнинг номаълум шахс билан ёзишмаси акс этган сурат пайдо бўлди. Унда Шохжаҳон Жўраев номига очилган саҳифа томонидан Шерали Жўраевнинг вафот этгани, аммо бу ҳақда ҳали халққа ошкор қилинмагани ёзилади.
Биз ушбу шум хабарнинг ёлғон эканига умид қилиб, Шерали Жўраевнинг ижодий жамоаси билан боғландик.
“Бу миш-миш. Ҳофиз саломатлар. Ҳалқимиздан турли ёлғонларга ишонмасликларини сўраган бўлардик”, дейди Шерали Жўраевнинг маъмури.
Суратга эътибор билан қаралса, саҳифага Шоҳжаҳон Жўраев исми ёзилгани билан бу саҳифа сохталигини билиш қийин эмас. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди