Бугун халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов таваллуд топган кун

Бугун, 14 июль куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, Халқаро Бобур мукофоти совриндори Муҳаммадали Абдуқундузов ўзининг 74 ёшини қарши олмоқда. У 1952 йил 14 июльда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги Яйпан қишлоғида таваллуд топган.
Муҳаммадали Абдуқундузов театр ва кино санъатида кўплаб унутилмас образларни яратган истеъдодли актёрлардан биридир. У саҳнада Фердинанд, Отабек, Ҳусайн Бойқаро, Умархон, Чўлпон каби қаҳрамонларни маҳорат билан гавдалантирган. Шунингдек, "Бобур", "Лайли ва Мажнун", "Меҳробдан чаён", "Кеча ва кундуз" каби видеофильмлардаги роллари ҳам томошабинлар ёдидан чуқур ўрин олган. Айниқса, унинг Бобур образидаги вазмин ва теран ижроси актёр ижодининг энг ёрқин саҳифаларидан бири сифатида эътироф этилади.
У ўзининг юксак маҳорати, бетакрор ижроси ва санъатга бўлган фидойилиги билан ўзбек маданияти равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Бугунги қутлуғ сана муносабати билан устоз санъаткорни таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз. Унга мустаҳкам соғлик, узоқ ва баракали умр, оилавий бахт-саодат, хотиржамлик ҳамда янги ижодий ютуқлар тилаймиз.






























Изоҳлар 0
…