Германия канцлери Олаф Шольц Украина президенти Владимир Зеленский немис ҳамкасби Франк-Валтер Штайнмаерни қабул қилишдан бош тортгани сабабли Украинга бора олмаслигини билдирди. Бу ҳақида немис ОАВларига таяниб РИА Новости хабар қилмоқда.
Build таблоиди ёзишигиа кўра, Зеленский сўнгги йилларда Германия президенти Штайнмаерни “Россия билан яқин алоқада бўлгани учун” Киевда қабул қилишдан бош тортмоқда. Нашр ёзишича, Штайнмаер 13 апрель куни Польша, Литва, Латвия ва Эстония президентлари билан Киевга боришни режалаштирган, бироқ у ерда уни қабул қилишга хайрихоҳлик билдиришмаган.
Германия канцлери айтишига кўра, "ушбу вазият Киевга ташрифига халақит бермоқда ва "бу жиддий вазият" ва келажакка ҳам кучли таъсир қилиши мумкин.
- Сиз будай қила олмайсиз. Келажакда жуда муҳим бўлган хавфсизлик кафолатлари учун зарур бўлган ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатаётган давлатга: "Президентингизни қабул қилмаймиз" деб айта олмайсиз, - деди Шольц.
Маълумот учун, Германия Украинага ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатаётган АҚШдан кейинги энг йирик иккинчи давлат бўлиб қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда