14:30 / 06.05.2022
1 308

Брюссель Алина Кабаевага қарши санкциялар қўллашни таклиф қилди

Брюссель Алина Кабаевага қарши санкциялар қўллашни таклиф қилди
Фото: The Insider
Европа Иттифоқи расмийлари Россиянинг «Националная Медиа Группа» медиахолдинги директорлар кенгаши раиси Алина Кабаевага қарши санкциялар қўллашни таклиф қилди, деб ёзмоқда Bloomberg Иттифоқнинг санкциялар рўйхати лойиҳаси ва бир қанча манбаларга таяниб.

Санкциялар лойиҳасида айтилишича, «Националная Медиа Группа» Россия оммавий ахборот воситаларида давлат пропагандасини тарқатишда ўз ҳиссасига эга ва шу сабабли Украина мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига путур етказувчи ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда жавобгардир.

Ҳужжатда айтилишича, Кабаева «Россия президенти Владимир Путин билан чамбарчас боғлиқ».

Янги санкциялар рўйхати Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар вакиллари томонидан тасдиқланиши керак. Шу муносабат билан 7 май куни Европа давлатларининг элчилари йиғилиш ўтказади. Bloomberg таъкидлашича, санкциялар рўйхатининг якуний версияси ҳали ўзгариши ҳам мумкин.

Апрель ойи охирида The Wall Street Journal манбалари АҚШ расмийлари Алина Кабаевага қарши санкциялар пакетини тайёрлагани, аммо Владимир Путиннинг «тажовузкорона» муносабат билдиришидан хавфсираб, уни амалда қўллашни кейинга қолдирганини маълум қилганди.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ расмийлари Кабаева Путиннинг «камида уч нафар фарзанди»нинг онаси ва у «Путиннинг хориждаги шахсий бойлигини яширишда» муҳим рол ўйнаши мумкин, деб ҳисоблайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Брюссель Алина Кабаевага қарши санкциялар қўллашни таклиф қилди