1 704
Путин украиналикларни Ғалаба куни билан табриклаб, уларга «тинч ва адолатли келажак» тилади
Фото: «РИА Новости»
Россия президенти Владимир Путин украиналикларни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг «умумулуғ байрами» билан табриклаб, уларга «тинч ва адолатли келажак» тилади. Украина фуқаролари, жумладан, уруш фахрийлари номига йўлланган табриклар Кремль сайтида эълон қилинди.
Мурожаатда Путин нацистларнинг «мафкуравий давомчилари қасос олишига йўл қўймаслик»ни «муқаддас бурч» деб эълон қилди. Россия президентининг фикрича, ҳозир «натсизм яна бош кўтариб, ўзининг ваҳший, ғайриинсоний тартибини жорий этишга уринмоқда».
«Иккинчи жаҳон урушида қатнашган украиналик фахрийларга чин дилдан маънавий бардош, мустаҳкам соғлик ва узоқ умр, Украинанинг барча аҳолисига эса тинч ва адолатли келажак тилайман», — дейилади мурожаатда.
Путин анъанага мувофиқ собиқ Совет ҳудудидаги аксарият давлатлар раҳбарларини Ғалабанинг 77 йиллиги билан табриклади. У Украина раҳбариятига табрик йўлламади. Кремль хабарига кўра, 2022 йилда у биринчи марта ўзини ўзи республика деб эълон қилган (ва Россия томонидан тан олинган) ДХР ва ЛХР раҳбарларига телеграммалар юборган.
«Россия раҳбари бугун ҳарбий хизматчиларимиз аждодлари сингари ўз она юртини фашистлар сарқитидан озод қилиш йўлида елкама-елка курашаётганини таъкидлаб, 1945 йилдаги каби, ғалаба бизники бўлишига ишонч билдирди», — дейилади Кремль сайтида.
24 февраль куни Владимир Путин Украина ҳудудида бу мамлакатни «демилитаризация» ва «денасификация» қилиш мақсадида «махсус ҳарбий операция» ўтказиш тўғрисидаги қарорини эълон қилганди. Шундан сўнг Украинада икки ярим ойдан бери давом этаётган урушда ўн минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлди, миллионлаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда