Фото: Reuters
АҚШ 2022 йилги Пулитцер мукофоти ғолибларини эълон қилди — бу 1917 йилдан бери топшириладиган дунёдаги энг нуфузли журналистика мукофотларидан бири ҳисобланади.
Washington Post журналистлари мукофотни энг нуфузли номинация бўйича «Ҳужум» материали учун олишди. Материал 2021 йилнинг январида Капитолий биносига бостириб киришнинг батафсил хронологиясини ўз ичига олган.
The New York Times газетаси таҳририяти «Миллий репортаж» (ҳибсга олиш пайтида полиция томонидан ўлдирилган америкалик ҳайдовчилар ҳақида) ва «Халқаро репортаж» (Яқин Шарқда Америка ўқларидан тинч аҳолининг ўлими ҳақида) учун мукофотларга сазовор бўлди.
«Тезкор хабарлар» номинациясида Миами Ҳералд жамоаси етакчилик қилган бўлса, Тампа Бай Times таҳририяти тадқиқот журналистикаси йўналишида ғолибликни қўлга киритди.
Украиналик журналистлар 2022 йилги Пулитцер мукофоти учун алоҳида эътирофга сазовор бўлди.
«Пулитцер мукофоти кенгаши Украина журналистларини Владимир Путиннинг ушбу мамлакатга босқини ва Россиядаги пропоганда уруши давридаги жасорати, чидамлилиги ва воқеаларни ҳаққоний ёритгани учун алоҳида мақтов билан тақдирлашдан мамнун. Ўз сафларида портлашлар, одам ўғирлашлар, ишғол ва ҳатто ўлимга қарамай, улар қатъият билан даҳшатли воқелик ҳақида аниқ тасаввур беришга ҳаракат қилмоқда, бу эса Украина ва бутун дунё журналистларини шарафлайди», — дейилади мукофот веб-сайтида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда