Нега Мужтабо Хоманаий отасининг дафн маросимида қатнашмади?

Нега Мужтабо Хоманаий отасининг дафн маросимида қатнашмади?

Эронда марҳум олий раҳбар Али Хоманаий билан видолашув маросимлари давом этмоқда. Мамлакатнинг беш шаҳрида ташкил этилган дафн тадбирлари 9 июлга қадар давом этиши режалаштирилган.

Бироқ шу кунгача амалдаги олий раҳбар Мужтабо Хоманаий отаси билан хайрлашув маросимларида кўринмади. Бу ҳақда Nur.kz нашри The New York Times маълумотларига таяниб хабар берди.

Аввалроқ Али Хоманаийнинг дафн маросимини ташкил этиш қўмитаси раҳбари Акбар Пуржамшидиён Мужтабо Хоманаийнинг маросимда иштирок этиши ёки этмаслиги ҳақида қарор қабул қилиш унинг ваколатига кирмаслигини билдирган эди.

The New York Times нашрининг Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусидаги икки нафар аноним манбасига кўра, Мужтабо Хоманаийнинг хавфсизлик хизмати унинг омма олдида кўриниши Исроил томонидан эҳтимолий суиқасд уюштирилиши ёки ҳаракатланиш йўналиши орқали яширин жойлашуви аниқланиб қолиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдирган. Шу сабабли унга дафн маросимларида қатнашишга рухсат берилмаган.

Нашрнинг қайд этишича, Мужтабо Хоманаий маросимнинг айрим қисмларида иштирок этиш истагини билдирган. Хусусан, у 9 июль куни Машҳад шаҳридаги Имом Ризо зиёратгоҳида ўтказилиши режалаштирилган маросимда қатнашиб, отаси учун жаноза дуосини ўқишни режалаштирган.

Ҳозирча Эрон расмийлари Мужтабо Хоманаийнинг дафн маросимларида иштирок этмагани юзасидан расмий изоҳ ёки баёнот бермаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар