NYT: Россия Украина энергетика тизимига кенг кўламли ҳужумлар режасини тузган бўлиши мумкин

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Те Нев Ёрк Тимес нашри Украина расмийлари қўлига тушган ҳужжатга асосланиб, Россия Украина энергетика тизимини ишдан чиқаришга қаратилган кенг кўламли ҳужумлар режасини ишлаб чиққан бўлиши мумкинлигини хабар қилди.
- Ҳужжатда Украина энергетика инфратузилмасига ракета, бошқариладиган авиабомбалар ва дронлар билан уч босқичда зарба бериш режаси баён этилган бўлиб, асосий мақсад Киев, Харков ва Одесса каби йирик шаҳарларда электр энергияси ва иссиқлик таъми…
Россия Украина энергетика тизимини ишдан чиқаришга қаратилган кенг кўламли ҳужумлар режасини ишлаб чиққан бўлиши мумкин. Бу ҳақда The New York Times нашри Украина расмийлари қўлига келиб тушган ҳужжатга таяниб хабар берди. Бироқ нашр ҳужжатнинг ҳақиқийлигини мустақил равишда тасдиқлай олмаган.
Маълум қилинишича, Украина энергетика вазири Денис Шмигал сентябрь ойи охирида ҳужжатни Европанинг икки сиёсатчисига кўрсатган. Ҳужжатда Украина энергетика инфратузилмасига ракета, бошқариладиган авиабомбалар ва дронлар билан уч босқичда зарба бериш режаси баён этилган.
Биринчи босқичда мамлакатнинг ғарбий чегаралари яқинидаги электр подстанцияларига ҳужум қилиш орқали Европадан электр энергияси импорт қилиш имкониятини чеклаш кўзда тутилган. Иккинчи босқичда гидроэлектр станциялари, учинчи босқичда эса Украина назоратидаги учта атом электр станциясини электр тармоғига улаб турувчи подстанциялар нишонга олиниши айтилган.
Ҳужжатдаги маълумотларга кўра, режанинг асосий мақсади Киев, Харьков ва Одесса каби йирик шаҳарларда электр энергияси ва иссиқлик таъминотини 90 фоизгача қисқартириш, шунингдек, канализация тизимларига жиддий зарар етказиш орқали гуманитар инқироз келтириб чиқаришдан иборат.
Нашр ёзишича, режада Украинадаги қарийб 15 гигаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватини ишдан чиқариш мақсад қилинган. Бу мамлакат 2026 йил ёзининг охирида эга бўлган ишлаб чиқариш қувватига деярли тенг.
Украина расмийлари энергетика инфратузилмасига ҳужумлар қиш мавсумида электр энергияси, иситиш ва сув таъминотида жиддий муаммолар келтириб чиқаришидан хавотир билдирмоқда. Бироқ ҳужжатдаги режа амалга ошириладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.






























Изоҳлар 0
…