3 915
Россия Мудофаа вазирлиги Киевнинг Илон ороли ҳудудидаги йўқотишлари ҳақида маълумот берди
Киев режими Илон (Змеиний) ороли ҳудудида 30 та учувчисиз учар қурилмалари, 50 нафардан зиёд украиналик жангариларини йўқотган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков брифинг давомида маълум қилди.
Конашенков берган маълумотларга кўра, Қора денгиздаги Илон оролини эгаллаб олишга уринишда Украина армияси 4 та жанговар самолёти, 10 та вертолёти, 3 та катеридан айрилган.
Бундан ташқари, идоранинг аниқлик киритишича, Илон оролини эгаллаб олишга уринишда яна 6 та Ми-8 ва Ми-24 вертолётлари жалб қилинган бўлган. Улар Одесса вилоятининг Арциз ҳудудида яксон қилинган.
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг оролни эгаллаб олишга бўлган уриши ҳарбий нуқтаи назаридан беҳуда бўлган деб ҳисоблайди. Таъкидланишича, оролда 27 нафар украин махсус бўлинмалари жангарилари ва миллатчиларининг жасади қолмоқда.
РИА Новостининг Россия Қуролли кучларидаги манбасига таянган ҳолда хабар беришича, британияликлар томонидан ўйланган Илон оролига ҳужум қилиш тўғрисидаги фармонни Украина президент Владимир Зеленскийнинг шахсан ўзи берган. Зеленский 9 май кунига бирор натижа бўлишини талаб қилган, Бош штаб қарши бўлган. Манбанинг таъкидлашича, Илон оролига ҳужумнинг якуни Британия бош вазири Борис Жонсон ва Зеленскийнинг “ғалаба” деб аталувчи қўшма баёноти бўлиши керак бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар