Мариуполдаги “Азовсталь” заводида қуршовга олинган “Азов” миллатчи бўлинма жангарилари ва украиналик ҳарбий хизматчилар асирга тушишда давом этмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
16 май куни 265 жангари асирга тушган, 17 май куни эса яна 694 ҳарбий қуролини топширган. Таслим бўлганларнинг 80 нафари ярадорлар.
Ярадорларни ДХРдаги Новоазовск касалхонасига юборишмоқда. У ерда уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилади.
Россия Тергов қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, терговчилар жангариларни Украина режимининг Донбасснинг тинч аҳолисига қарши жиноятлари ҳақидаги жиноий иш суриштируви доирасида сўроқ қилишади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Қуролли кучлари ва ДХР мудофаа кучлари Мариуполь шаҳрини 7 март куни қуршаб олишган эди. 21 апрель куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу шаҳар тўлиқ озод қилинганини эълон қилди, бироқ “Азовсталь” заводида украиналик миллатчи батальонининг икки мингдан ортиқ жангарилари қолаётганини таъкидлаган эди. Россия президенти Владимир Путин саноат зонасига ҳужумни тўхтатишни, аммо "ҳатто пашша учиб чиқа олмайдиган даражада” тўсиб қўйишни буюрган эди. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади