Хитойда қиз ёққан пиротехника унинг ёнида портлади (видео)

Хитойда кўприкда пиротехника воситасини ёққан қиз кутилмаганда юз берган портлашдан чўчиб кетди. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Видеода қиз кўприкда пиротехника воситасини ёққани, орадан кўп ўтмай унинг ёнида кучли чақнаш ва портлаш юз бергани кўринади. Қиз эса кутилмаган портлашдан чўчиб, ортга чекинган.
Ҳозирча видеонинг қачон ва Хитойнинг айнан қайси ҳудудида олингани, шунингдек, воқеа оқибатида қиз жароҳат олган-олмагани ҳақида ишончли маълумот мавжуд эмас.
Мазкур видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилар эътиборини тортмоқда.






























Изоҳлар 0
…