Фото: «Известия»
Литва Россия электр энергиясини импорт қилишдан воз кечди. 22 май куни Nord Pool биржа оператори Болтиқбўйи мамлакатларидаги ягона импортчи Интер РАО гуруҳи билан Россия электр энергияси савдосини тўхтатди, деб хабар бермоқда Delfi.
Литванинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи маҳаллий ишлаб чиқариш ҳамда Швеция, Польша ва Латвиядан импорт қилиш ҳисобига қопланади. Литгрид операторининг маълумотларига кўра, юқоридаги давлатлар 2021 йилда Литвага жами электр энергияси импортининг 83 фоизини таъминлаб берган.
Литва Россиядан тўғридан-тўғри электр энергиясини сотиб олаётган сўнгги Болтиқбўйи мамлакати эди. Шу билан бирга, Литва Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида биринчи бўлиб Россия газидан тўлиқ воз кечганди.
Россиянинг Украинага босқини бошланганидан сўнг, Европа Иттифоқи мамлакатлари бир нечта санкциялар пакетини, жумладан, Россиядан кўмир импортини тақиқлашни қабул қилди. Апрель ойида кўриб чиқила бошлаган, аммо ҳалигача маъқулланмаган янги санкциялар тўплами Россия нефтига эмбарго қўйишни назарда тутади.
18 май куни Еврокомиссия Россия энергия манбаларидан воз кечиш учун энергия тизимини ислоҳ қилиш режасини тақдим этди. У энергия сарфини камайтириш, таъминот манбаларини диверсификация қилиш ва қайта тикланадиган энергия истеъмолини ошириш, шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш кабиларни ўз ичига олади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади