Фото: РИА Новости
Аркадий Волож Россиянинг «Яндекс» компанияси бош директорлигидан кетди. Бу ҳақда компания расмий сайтида эълон қилинди.
Волож «Яндекс» директорлар кенгаши, компаниядаги барча лавозимлари, шунингдек, компания қошидаги бошқа корхоналарда эгаллаган лавозимларидан кетган. Олдинроқ Аркадий Волож Европа Иттифоқи санкцияларига учраганди.
«Санкциялар амалда экан ўз оилавий фондимга қандайдир кўрсатма бермоқчи эмасман. Траст бу давр мобайнида директорлар кенгаши тавсияси билан овоз беради. Бу қарорим компания ва акционерлар учун фойдали бўлади. Қўлимдан келадиган ҳамма жабҳада жамоага ёрдам беришда давом этаман», дейилади Воложнинг баёнотида.
Европа Иттифоқи Россияга қарши олтинчи пакет санкцияларни эълон қилди. Ундан Россия ва Беларуснинг 65 нафар фуқароси, шунингдек, 18 та компания ўрин олган. Санкцияга тушганлар орасида Волож ҳам бор. «Яндекс» асосчиси бўлмиш Воложнинг ЕИ санкциясига учрагани фонида компания акциялари 10 фоизга арзонлаб кетди. Шу сабаб тадбиркор компания раҳбарлигидан кетган.
Воложнинг истеъфоси эълон қилинган пресс-релизда ёзилишича, у оилавий трасти орқали «Яндекс»нинг 45,3 фоиз овоз берувчи ва 8,6 фоиз иқтисодий акцияларига эгалик қилади. Шу сабаб Воложга қарши санкция тўғридан тўғри «Яндекс» ва унинг таркибидаги корхоналарга таъсир қилмайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди