Фото: ИИВ ахборот хизмати
Ўзбекистон ва Чехия Интерпол ММБ ходимлари тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жорий йил май ойи охирларида фирибгарлик жиноятини содир этган ва Интерпол йўналиши бўйича қидирувда бўлган 47 ёшли Ўзбекистон фуқароси Прага шаҳри ҳудудида экани аниқланиб, қўлга олинди.
Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий марказий бюроси хабар қилишича, у Ўзбекистон фуқароларининг ишончига кириб, Чехияга жўнатиш ва автомобиль эҳтиёт қисмларини йиғишга ихтисослашган заводга ишга жойлашни ваъда қилган, бунинг учун улардан катта миқдордаги пул маблағларини олган, бироқ ваъдасини бажармаган. У ўз фирибгарлик қилмишларини якунига етказиб, мамлакатни тарк этган ва чет элда яширинган.
Шундан сўнг Жиззах вилояти ИИБдан олинган материалларга кўра, Ўзбекистон Интерпол ММБ ходимлари томонидан қўлга олиш ва экстрадиция қилиш мақсадида халқаро қидирув ташкилотига қизил хабарнома жўнатилган.
Бугунги кунда икки давлат Интерпол ММБ ходимларининг амалга оширган музокаралари ва ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари туфайли қидирувдаги шахс Чехия ҳудудида ушланган ҳамда қонуний чора кўрилиши учун Ўзбекистонга етказилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди