
Фото: Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швеция бош вазири Магдалена Андерссон мудофаа вазири Питер Хултквистни истеъфога чиқариши кераклигини айтди. Бу ҳақда Expressen нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Туркия раҳбарининг талаби тахминан 10 йил аввал Хултквистнинг Курдистон ишчилар партияси ва унинг қамоқдаги раҳбари Абдулла Ўжаланни гўёки «улуғлагани» билан боғлиқ.
«Туркия Хултквистнинг мудофаа вазири лавозимидан четлатилишини истайди», — деди нашр манбаси. Қайд этилишича, бу масала Швециянинг НАТОга кириши бўйича икки давлат вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида кўтарилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар