21:28 / 07.06.2022
2 233

Россия мудофаа вазири 6,5 минг украиналик аскар таслим бўлганини маълум қилди

Россия мудофаа вазири 6,5 минг украиналик аскар таслим бўлганини маълум қилди
Фото: AP Photo
Украинада уруш олиб бораётган Россия кучларига 6,5 мингга яқин украиналик аскар таслим бўлди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу вазирликдаги йиғилишда маълум қилди.

«Беш кун ичида Украина Қуролли Кучларининг 126 нафар ҳарбий хизматчиси таслим бўлди, уларнинг умумий сони олти минг тўрт юз саксон тўққиз нафарни ташкил этади», — деди у.

Вазир, шунингдек, сўнгги ўн кун ичида Россия ҳарбийлари хорижий давлатлар томонидан Украинага етказиб берилган 51 та ҳарбий техникани йўқ қилганини айтди. Жумладан, 12 та зирҳли техника, 21 та 155 миллиметрли гаубица, иккита реактив ракета ва 16 та дрон йўқ қилинган.

Шойгунинг сўзларига кўра, Россия кучлари «Северский Донэтсининг чап қирғоғи бўйлаб Донецк ва Луганск халқ республикаларининг салмоқли қисми» устидан назоратни қўлга киритган. Шойгунинг айтишича, Красний Лиман ва Святогорск шаҳарлари ҳамда яна 15 та аҳоли пункти ҳарбийлар томонидан босиб олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия мудофаа вазири 6,5 минг украиналик аскар таслим бўлганини маълум қилди