Февраль ойи охирида Украинада бошланган уруш ва Россияга қўлланган санкциялар жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берди. Бу Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек, Ўзбекистонга ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Шу жумладан, мамлакатнинг телефон импорти ҳам уруш натижасида бир қатор ўзгаришларга дуч келди.
Хитой
Январь ойида Хитойдан мамлакатга қарийб 87 мингта телефон олиб келинган бўлса, февралда сезиларли даражада ўсиш кузатилган (221 минг). Бу кўрсаткич кейинги ойларда ҳам ошиб бориб, март ойида 224 мингтага етган.
Лекин апрель ойидан бошлаб импорт ҳажми пасайиб борганини кузатиш мумкин (207 минг), май ойида эса бу кўрсаткич кескин пастлаган (104,9 минг).
Вьетнам
Мамлакатнинг йирик телефон импортчиларидан бири Вьетнамда вазият бироз бошқача. Йил бошида импорт бир қадар барқарор бўлган — январь—февраль ойларида 30 мингта атрофида уяли алоқа воситаси олиб келинган.
Бироқ кейинги ойларда бу кўрсаткич пастлаб борган. Хусусан, май ойида мамлакатдан бор-йўғи 7 мингта телефон импорт қилинган.
Ҳиндистон
Йил бошида атиги 4,2 мингта телефон импорт қилинган Ҳиндистон кейинчалик кучли учликка кириб, мамлакатдаги энг муҳим телефон импортчисига айланган. Масалан, биргина апрель ойининг ўзида у ердан қарийб 26 мингта уяли алоқа воситаси олиб келинган.
Лекин бошқа мамлакатларда ҳам кузатилганидек, май ойида Ҳиндистондан импорт қилинадиган телефонлар ҳажми кескин тушиб, 10,7 мингтани ташкил қилган.
БАА
Январь ойида Бирлашган Араб Амирликларидан 4,6 мингта уяли алоқа воситаси олиб келинган. Бироқ кейинги ойда импорт ҳажмида кескин ўсиш кузатилган (21,5 минг).
Бу ҳажм яна қисқариб бориб, май ойида атиги 975 тага тушиб кетган.
Март ойида йил бошидан бери энг катта кўрсаткичга чиққан (286 минг) телефон импорти май ойида кескин қисқариб кетган (124,3 минг). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда