Қозоғистон прокуратураси «дикий Арман» жиноий гуруҳи ҳақида тафсилотларни эълон қилди

2 дақиқа ўқиш2.2K
Қозоғистон прокуратураси «дикий Арман» жиноий гуруҳи ҳақида тафсилотларни эълон қилди
Арман Жумагелдиев ёхуд «дикий Арман»
Фото: Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги

Қозоғистон Бош прокуратураси январь воқеалари чоғида Олмаотадаги «дикий Арман» гуруҳи ҳаракатлари ҳақида батафсил маълумот берди. Тергов жиноятчиларни Ritz Carlton ва Kazakhstan меҳмонхоналари автотураргоҳларида инсонларни гаровга олган деб ҳисобламоқда, дея хабар берди Tengrinews нашри.

Бош прокуратуранинг Жиноят-қидирув бошқармаси бошлиғи Серик Шалабаев январь воқеаларида жиноятчиларнинг фаол иштирок этгани, асосий ролни Арман Жумагелдиэв ёки «дикий Арман» ўйнаганини айтди.

«6 январь куни унинг гуруҳи аъзоларидан бири Олмаотадаги ‘Қозоғистон’ меҳмонхонасига уюшган ҳолда келган жиноятчиларга Glock ва ‘Макаров’ пистолетларини тарқатган. Қуролланган жиноятчилар бир вақтнинг ўзида ташкилотчи ва унинг ёрдамчиларидан кўрсатмалар олган. Улар шерикларини 10 кишидан иборат гуруҳларга бўлиб, гуруҳларнинг режаланган жиноятлардаги ролларини аниқлаган.

Гуруҳларга етакчиларга тайинланган ва уларга ташкилотчилар зирҳ, каска, ўқотар қуроллар ва 200 минг тенге топширган
», — дейди Шалабаев.

Унинг сўзларига кўра, оддий иштирокчиларга совуқ қуроллар, калтаклар ва баданга шикаст етказиш учун ишлатилиши мумкин бўлган бошқа буюмлар билан қуролланиш кўрсатмаси берилган.

«Шаҳарнинг турли туманларидан келган ушбу қуролли жиноятчилар гуруҳлари 24 нафар фуқарони ўғирлаб, калтаклаб, Ritz Carlton ва «Қозоғистон» меҳмонхоналарининг автотураргоҳларида сақлаган. Кейинроқ қурбонлар шаҳар чеккасига олиб кетилиб, жиноятчиларнинг қуролли қўриқлаши остидаги металл контейнерга жойлаштирилган. Баданга етказилган шикаст натижасида жабрланувчилардан бири вафот этган», — дея қўшимча қилади Шалабаев.

Ушбу жиноятларни содир этганликда гумон қилинган 40 нафар шахс қўлга олинди. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш ишлари давом этмоқда.

«Дикий Арман»нинг ҳибсга олингани 7 январь куни маълум бўлган эди. У беш кишидан иборат жиноий гуруҳи билан биргаликда махсус операция давомида Олмаотада қўлга олинган. Қўлга олиш чоғида гумонланувчилардан турли марка ва калибрли тўртта ярим автомат тўппонча, ўқ-дорилар, совуқ қурол ва зирҳли автомашина мусодара қилинган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, у хориждан ўтган йилнинг декабрь ойида келган ва 5-6 январь кунлари бўлиб ўтган таниқли воқеалар пайтида Олмаотада бўлган. Унинг келиш мақсади ва қурол-яроғи бор-йўқлиги тезкор-тергов гуруҳи томонидан текширилади» дея хабар берганди аввалроқ Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?