Ўзбекистонда яйловлардан ўт ўриш пулли бўладими? Қонунчилик палатаси изоҳ берди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Ўзбекистонда яйловлардан ўт ўриш учун чипта сотиб олиш ва пул тўлаш талаб этилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз деб топилди.
- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот котиби Ғуломжон Самадовга кўра, муҳокама қилинаётган «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси аҳолига қўшимча молиявий юклама яратишни эмас, балки яйловлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни кўзлайди.
12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда яйловлардан ўт ўриш учун ҳам махсус чипта сотиб олиш ва пул тўлаш талаб этилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот котиби Ғуломжон Самадов муносабат билдирди.
Унинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган «энди ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш керак» мазмунидаги хабарлар асоссиз.
Қайд этилишича, Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси аҳоли ва тадбиркорлар учун қўшимча молиявий юклама яратишни эмас, балки яйловлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутади.
Расмий изоҳда жамоат яйловларини аҳолига бепул бериш ва улардан текин фойдаланиш тартиби белгиланаётгани таъкидланган.
Шу билан бирга, масаланинг айрим жиҳатларига аниқлик киритиш зарур. Қонунчилик палатаси 10 ноябрь куни қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган. Ҳужжатда яйловлардан фойдаланиш учун чипта механизми ҳам назарда тутилган, бироқ унинг пулли ёки бепул бўлиши палатанинг расмий хабарида аниқ кўрсатилмаган.
Халқ демократик партияси фракцияси йиғилишида эса лойиҳа ташаббускори чипта пулли бўлишини айтган. Президентнинг 2026 йил 14 октябрдаги қарорида ташкил этиладиган жамоат яйловларидан маҳаллий аҳоли бепул фойдаланиши белгиланган, аммо ушбу қарорда чипта механизми назарда тутилмаган.
Демак, қонун лойиҳаси ҳали якуний қабул қилинмаган. Яйловлардан фойдаланиш, жумладан, ўт ва пичан ўриш учун чипта талаб қилиниши ҳамда унинг нархи қандай белгиланиши бўйича якуний тартиб ҳужжатнинг кейинги муҳокамалари ва қабул қилинадиган нормаларга боғлиқ.
- #Яйловлар тўғрисидаги қонун
- #Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
- #Ғуломжон Самадов
- #Халқ демократик партияси
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…