1 571
Зеленский Путиннинг хасталигига оид миш-мишлар ҳақида: «Бу — ҳудудларни босиб олиш касаллиги»
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти Владимир Зеленский NBC телеканалига берган интервьюсида уни Россия президенти Владимир Путиннинг касал экани тўғрисидаги миш-мишлар қизиқтирмаслигини айтди, деб ёзади Meduza.
«Путинга нима бўлаётганини мен билмайман. Менинг фикримча, уларда (россияликларда) умуман олганда, ҳақиқатан ҳам катта бир касаллик бор. Лекин у, менимча, сиз айтаётган нарса (Путиннинг касаллиги)дан мураккаброқ. Бу бизнинг халқимизга ҳурматга нисбатан касаллик, эгаллаб олиш касаллиги, улар бизнинг ўлкамизда амалга оширган қийноқларга нисбатан касаллик. Фикримча, бу қийин давр ва бу касаллик фақат битта одамга тегишли эмас», — деди Зеленский.
Украина президенти фикрича, Россия президенти атрофидаги одамларнинг кўпчилигига «ортиқча орзу-ҳаваслар, халқаро ҳуқуқни тушунмаслик ва ҳурмат қилмаслик, шунчаки одамлар ҳаётини ҳурмат қилмаслик касаллиги теккан».
Интервьюда Зеленский, шунингдек, жанг қилаётган томонлар талафотлари мавзусига тўхталди. Унинг сўзларига кўра, Украина катта йўқотишларга учрамоқда, аммо улар Россияда янада кўпроқ.
«Биз бир кишини йўқотаётган жойда Россия беш кишидан айриляпти. Биз битта танкни йўқоцак, улар бештасини йўқотяпти. Биз мана шундай курашяпмиз. Аммо адолат билан айтиш керакки, биз ҳақиқатан ҳам қийин вазиятдамиз. Чунки бизнинг битта танкимизга уларнинг ўнта танки, битта жангчимизга уларнинг ўнта ҳарбий хизматчиси бор. Биз қийналяпмиз, лекин бўш келмаяпмиз», — деди Украина президенти.
Владимир Путиннинг хасталиги эҳтимоли ҳақидаги миш-мишлар сўнгги ойларда тарқалди. Апрелда «Проект» нашри Путинга сафарларда шифокорлар гуруҳи, шу жумладан, онкологик касалликлар ва қалқонсимон без муаммолари бўйича мутахассислар ҳамроҳлик қилаётгани ҳақида ёзди. 2022 йил майида Путин саратонни бошидан ўтказгани ҳақида Россия президенти билан шахсан ишлаган режиссёр Оливер Стоун айтиб ўтган эди.
Июнда Newsweek АҚШ разведкасига таяниб, Путин апрелда юқори босқичдаги онкологик касалликдан даволангани ҳақида хабар берганди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров май охирида «ақли расо одамлар» Путинда ҳеч қандай касаллик белгиларини кўрмаслигини айтганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»