Фото: Reuters
Британия хазинаси канцлери Риши Сунак ва соғлиқни сақлаш вазири Сожид Жовид истеъфога чиқди.
Жовид «соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот соҳаларидаги мисли кўрилмаган миқёсдаги муаммолар» сабабли лавозимини тарк этаётганини маълум қилди, деб хабар берди Reuters.
Ўз навбатида, Сунак «жамоатчилик ҳукумат талаб қилинган тарзда сифатли ва жиддий ишлашини кутаётгани»ни билдирди.
«Бу менинг сўнгги вазирлик фаолиятим бўлиши мумкинлигини тушунаман, аммо бу стандартлар учун курашиш керак ва айнан шу боис истеъфога чиқяпман», — деди у.
Жовид вазирлик лавозимида бир йилга яқин фаолият кўрсатди – ундан аввалги соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкок ўтган йили истеъфога чиққанди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди