Олти британиялик вазир зудлик билан истеъфога чиқди ва бош вазир Борис Жонсондан ҳам ўз лавозимини тарк этишни сўради, деб ёзади The Guardian.
Жумладан, уй-жой коммунал хўжалиги, жамоалар вазири Майкл Гове кетишини эълон қилди, у Жонсонни кетишга чақирган.
Британия молия хизматлари котиби Жон Глен ҳам ҳукумат Brexitдан кейин молия секторини «қайта ишга тушириш» бўйича қонун лойиҳасини тақдим этишидан бир неча кун олдин истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда Reuters.
Шунингдек, мактаблар бўйича масъул Робин Уокер, Болалар ва оилалар бўйича вазир Уилл Квинс, Бош прокурор Виктория Аткинс ва Агроинновациялар ва иқлим ўзгаришига мослашиш вазири Жо Черчилл истеъфога чиқди. Бундан ташқари, Рейчел Маклин «қадриятлар, тамойиллар ва ҳалоллик биринчи ўринда туришини» айтиб, Қўриқлаш вазири лавозимини тарк этмоқда.
Аввалроқ молия ва соғлиқни сақлаш вазирлари Риши Сунак ва Сажид Жавид истеъфога чиққан эди. Улардан кейин Буюк Британиянинг Марокаш бўйича савдо вакили Эндрю Моррисон, Буюк Британия Консерватив партияси раисининг ёшлар бўйича ўринбосари Бим Афолами ва парламентнинг яна уч нафар хусусий котиблари кетиш аризасини ёзган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди