Фото: Mirror
Канадалик олимлар Ер атмосферасида Антарктикадагидан етти марта каттароқ озон туйнугини аниқладилар. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
Шу билан бирга, Ернинг озон қатламида аниқланган тешик тропик минтақада жойлашган бўлиб, бу сайёра экотизимига анча салбий таъсир кўрсатиши маълум қилинган.
«Озон қатламининг емирилиши ултрабинафша нурланиш даражасининг ошишига олиб келиши мумкин. Бу эса одамларда тери саратони ва катаракта хавфини оширади, шунингдек, инсон иммунитетини заифлаштиради, қишлоқ хўжалиги самарадорлигини пасайтиради. Сезгир сув организмлари ва экотизимларга салбий таъсир кўрсатади», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири олим Тсин-Бинг Лу.
Озон туйнуги даставвал, 1985 йил Антарктида устида, кейинроқ Австралия томон силижиётгани, 1992 йил эса Арктика устида кузатилган.
Энг даҳшатлиси, бундан 20 йиллар муқаддам Шимолий қутб тепасида озон қатламидаги туйнук ҳажми рекорд даражага – 26 млн. кв. км.га етганлиги аниқланди. Буни бемалол Африка қитъаси ҳудудига тенглаштирса бўлади. Бу ўз навбатида, экология муҳофазасига ҳар қачонгидан кўпроқ ва жиддийроқ эътибор қаратиш ҳозирги даврда ғоят муҳим эканлигини кўрсатмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи