23:27 / 07.07.2022
5 129

«Ҳали жиддийлашмадик» — Путин «рус армиясининг қудрати» ҳақида гапирди

«Ҳали жиддийлашмадик» — Путин «рус армиясининг қудрати» ҳақида гапирди
Россия президенти Владимир Путин Ғарб ва Украина етакчиларининг русларнинг урушда мағлуб бўлиши ҳақидаги фикрларига изоҳ берди.

Путинга кўра, мамлакат армияси потенциали жуда катта, лекин Россия кучлари ҳали Украинадаги жангларда ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмаган, дея ёзади Lenta.

«Ҳамма билиши керакки, биз, умуман олганда, ҳали жиддий иш бошлаганимиз йўқ», — дея огоҳлантирувчи оҳангда гапирган РФ президенти.

Россия президенти ҳам Москванинг тинчлик музокараларига тайёрлигини тасдиқлади. Шу билан бирга, Путин музокараларни рад этиш уларни қайтадан йўлга қўйишни қийинлаштиришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 24 февралдан бошланган ва Россия расмий доиралари «махсус ҳарбий операция» дея атаган қуролли ҳужум расмий Москвани кўплаб санкцияларга дучор қилди.

Шунингдек, Украина томони маълумотига кўра, ҳалок бўлган рус аскарлари сони қарийб 30 минг нафарга яқинлашди. Бу муддат ичида Россия Украинанинг Херсон, Запорожье, Донецк ва Луганск вилоятларидаги ҳудудларни эгаллаб олишга эришди.

Бир неча ой аввал АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бёрнс Владимир Путин Украинадаги муваффақиятсиз ҳарбий ҳаракатлар ортидан ядро қуролини қўллаши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Украина мудофаа вазирлиги эса ядро қуролини Путин қўлидаги сўнгги «кўзир қарта» дея атаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Ҳали жиддийлашмадик» — Путин «рус армиясининг қудрати» ҳақида гапирди