
Германия ўз хавфсизлиги манфаатларидан келиб чиқиб, Киевга Fuchs бронетранспортёрларини етказиб бериш режасидан воз кечди. Бу ҳақда ГФР мудофаа вазири Кристине Ламбрехт маълум қилди.
"Биз Украинани имконимиз борича қўллаб-қувватлаймиз. Аммо Германиянинг мудофаа салоҳиятини таъминлашимиз зарур", - деди у.
"Шу боис, айниқса ҳозирги пайтда бундесвер бош инспектори Эберҳард Цорннинг ҳарбий тавсияларини рад этган ҳолда бундесверни талаш масъулиятсизлик бўлади", деб таъкидлади Ламбрехт.
Аввалроқ генерал Цорн Украинага Fuchs бронетранспортёрларини бериш имкониятини кўрмаётганини айтганди.
Шу билан бирга, ХДС/ХСС фракцияси бундестагдан Киевга 200 дона бронетранспортёр берилишини маъқуллашини талаб қилмоқчи.
Кристине Ламбрехт 28 июн куни Германия Украинага уч дона Panzerhaubitze ўзиюрар артиллерия қурилмаларини беришини маълум қилганди. Бунга қадар Киев Берлиндан етти дона ана шундай 155-миллиметрли гаубицаларни қабул қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар