
Фото: AP
Аввалроқ Вашингтон Теҳрон Москвага дронлар етказиб беришга тайёрлигини билдирганди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Каноний охирги вақтда Россия ва Эрон замонавий технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилмаётганини маълум қилди.
«Эрон Ислом Республикасининг Россия билан айрим замонавий технологиялар соҳасидаги ҳамкорлиги Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдинги даврга тўғри келади ва сўнгги вақтда бу соҳада ривожланиш кузатилмаяпти», — деди у.
АҚШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг Эрон Россияга Украинадаги урушда фойдаланиш учун юзлаб учувчисиз учиш қурилмалари етказиб бермоқчилигини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати Россияга тезлаштирилган муддатда бир неча юз учувчисиз учиш қурилмалари, жумладан қурол олиб юришга мўлжалланган аппаратларни ҳам етказиб беришни режалаштирмоқда.
«Бизнинг маълумотларга кўра, Эрон россиялик ҳарбийларни бундай дронлардан фойдаланишга ўқитишга ҳам тайёр», деган Салливан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар