20:40 / 13.07.2022
1 388

Шимолий Корея Донецкни мустақил давлат дея тан олди

Шимолий Корея Донецкни мустақил давлат дея тан олди
Шимолий Корея «ДХР» мустақиллигини тан олди. Бу ҳақда ушбу ҳудудий тузилманинг раҳбари Денис Пушилин баёнот берган.

«КХДР давлатимиз мустақиллигини тан олди. Мамлакатимизнинг дунё аренасидаги мавқеи мустаҳкамланмоқда», — дея ёзган у.

Шимолий Кореянинг ўзи эса тан олиш фактини ҳали расман тасдиқламаган.

Шимолий Кореянинг Россиядаги элчихонаси Донецк элчиси Олга Макеева билан тушган суратни улашган. Маълумотларга кўра, шимолликлар элчиси Макеевага «ДХР»ни тан олиш бўйича қарорни топширган.

Аввалроқ, Сурия ҳам шундай қарор қабул қилганди. Бунга жавобан Украина Сурия билан дипломатик алоқаларни узган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея Донецкни мустақил давлат дея тан олди