Путин Россия хавфсизлигига ва унга қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этишга чақириқлар учун жиноий жавобгарликни кучайтирувчи қонунни имзолади.
280.4-моддаси “Давлат хавфсизлигига қарши қаратилган фаолиятни амалга оширишга оммавий чақириқлар” киритилди: 100 мингдан 500 минг рублгача жарима ёки 2 йилдан 4 йилгача колония, шунингдек, гуруҳ томонидан ёки зўравонлик, таҳдид қилиш - 5 йилдан 7 йилгача колонияда 500 минг рублдан 2,5 миллион рублгача жарима.
Россияликларнинг чет элда Россия манфаатларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиши 500 минг рублгача жарима билан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қуролли тўқнашув ёки жанговар ҳаракатлар шароитида душман томонига ўтиш давлатга хиёнат деб ҳисобланади (12 йилдан 20 йилгача колония, 500 минг рублгача жарима).
Россияликларнинг хорижий махсус хизматлари, халқаро ёки хорижий ташкилотлар билан махфий ҳамкорлиги 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш ва 1 миллион рублгача жарима билан жазоланади.
Давлат сирларини муҳофаза қилиш талабларини бузиш (7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) тўғрисида жиноий модда киритилди.
Нацизм ва экстремистик ташкилотлар рамзларини такрорий тарғиб қилиш ёки оммавий намойиш қилиш (4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) бўйича жиноий модда киритилди, ҳозир нацист ва экстремистик рамзларни намойиш қилганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди