00:04 / 15.07.2022
2 584

Ғарб Путиннинг шартларини қабул қилмаса, ҳаммани дўзах кутмоқда - Сербия президенти

Ғарб Путиннинг шартларини қабул қилмаса, ҳаммани дўзах кутмоқда - Сербия президенти
Агар дунё етакчилари Россия етакчиси Владимир Путиннинг Украина бўйича таклифларига қулоқ солмаса, дунёда жаҳаннам бошланади, деди Сербия президенти Александр Вучич.

"Мен бизни нима кутаётганини биламан. Владимир Путин Северск, Бахмут ва Соледарда, кейин иккинчи қаторда: Славянск - Краматорск - Авдеевкада ишини тугатиши биланоқ ундан таклиф бўлади. Агар улар уни қабул қилмасалар, улар эса уни қабул қилмоқчи эмас, биз дўзахга тушамиз”, - деди Вучич.

У қандай таклиф бўлиши ҳақида аниқлик киритмади. Аввалроқ Сербия президенти Украинадаги можаронинг каттароқ жанжалга ўтишидан хавотирлар ҳақида гапирганди.

"Ҳозир бутун Ғарб дунёси украиналиклар орқали Россия билан жанг қилмоқда, ҳозирги қуролли можарони деярли дунё миқёсида дейиш мумкин", - дея қўшимча қилди Вучич.

24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда.

Владимир Путин унинг вазифасини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланиш ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атади. Президентнинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғарб Путиннинг шартларини қабул қилмаса, ҳаммани дўзах кутмоқда - Сербия президенти