00:20 / 16.07.2022
2 955

«Путин — қотил». Журналист Марина Овсянникова Кремль яқинида якка ўзи норозилик намойишига чиқди

«Путин — қотил». Журналист Марина Овсянникова Кремль яқинида якка ўзи норозилик намойишига чиқди
Журналист ва «Биринчи канал»нинг собиқ муҳаррири Марина Овсянникова Кремль рўпарасидаги қирғоқда якка ўзи митингга чиқди.

У кўтарган плакатда «Путин — қотил. Унинг аскарлари фашистлардир. 352 нафар бола ҳалок бўлди. (Урушни) Тўхташингиз учун яна қанча болалар ўлиши керак?», – деб ёзилган.

Шу йилнинг 14 март куни Россиянинг «Биринчи канал» муҳаррири Марина Овсянникова «Время» дастурининг кечки эфир пайти Украина ҳудудида кетаётган ҳарбий ҳаракатларга қарши ёзилган сўзлар ва россияликларнинг қулоқ-кўзини телеекранлардаги алдов билан тўлдиришаётгани ҳақидаги плакатини кўтариб чиқиб, бутун дунёга машҳур бўлганди.

Бошловчи ортида кутилмаганда инглиз ва рус тилларида «Урушга йўқ деймиз. Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда. Россияликлар урушга қарши» деб ёзилган плакат кўтарган муҳаррир дастурнинг кейинги қисмига ўтилгунгача «Урушни тўхтатинг! Урушга йўқ!» деган сўзларни бир неча бор такрорлашга улгуриб қолади.

Кремль ушбу ҳаракатга «безорилик» деб таъриф бергач, 15 март куни Москва Останкино суди Овсянниковани Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича айбли деб топиб, унга 30 минг рубль жарима белгилайди, ишидан ҳам бўшатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Путин — қотил». Журналист Марина Овсянникова Кремль яқинида якка ўзи норозилик намойишига чиқди