
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россияни Қорабоғдаги тинчлик келишувлари кафолатларини бузганликда айблади.
Алиевнинг сўзларига кўра, Арманистон ўт очишни тўхтатиш декларациясида назарда тутилган Қорабоғ ҳудудидан ҳалигача ўз қўшинларини олиб чиқмаган ва Россия тинчликпарвар кучлари буни қўллаб-қувватламоқда.
Бир неча ой олдин РФ Мудофаа вазирлигининг юқори мансабдор шахслари Озарбайжонда бўлганларида, улар Озарбайжон Мудофаа вазирлигига июнь ойигача арман ҳарбийлари Қорабоғни тарк этишини ваъда қилишган эди. Ҳозир июль ойининг ўрталари бўлсада, аммо бу масала ҳал қилинмаган.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Алиевнинг баёнотларига ҳозирча изоҳ бермади.
2020 йил кузида Қорабоғда бўлиб ўтган уруш натижасида Озарбайжон минтақанинг қарийб ярми устидан назорат ўрнатган, қолганларида эса Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган. Арманистон ўз қўшинларини у ердан олиб чиқишига келишилган эди.
Ўшандан бери расмий Боку мунтазам равишда арман томонини қўшинларни олиб чиқиш ҳақидаги келишувни бузганликда айблаб келади. Ереван эса Қорабоғдан барча мунтазам бўлинмалар олиб чиқиб кетилгани ва у ерда фақат маҳаллий “ўзини-ўзи мудофаа кучлари” жойлашганини таъкидламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар