Киев режими навбатдаги провокацияни уюштириб, Славянск ёғ-мой заводида 120 тоннадан ортиқ гексанни портлатиб юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда душанба куни Россия Миллий мудофаа назорати маркази раҳбари, генерал-полковник Михаил Мизинцев маълум қилди.
У Славянск аҳолисини Киев кучли заҳарли моддалар ёрдамида провокация тайёрлашни якунлагани ҳақида огоҳлантирди.
“Яқин кунларда Украина хавфсизлик хизмати ходимлари ёғ-мой заводида умумий ҳажми 120 тоннадан ортиқ бўлган кимёвий хавфли модда - гексан билан контейнерларни портлатишни режалаштирмоқда”, - деди Мизинцев.
Россия Мудофаа вазирлиги Славянск аҳолисига ўзларини заҳарли моддалардан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришни тавсия қилади.
“Биз Славянск ва унга яқин аҳоли пунктлари аҳолисига зудлик билан зарурий ҳимоя чораларини кўришни тавсия қиламиз. Бу провокациядан мақсад, аллақачон ишлаб чиқилган сценарийга кўра, Россия Қуролли кучлари ва Донецк Халқ Республикаси тузилмаларини потенциал хавфли объектларга зарбалар беришда айблаш, кейин эса буни Украина ва Ғарб оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишдир”, - деди Мизинцев.
“Гексанли контейнерларнинг портлаши натижасида заҳарли булут ҳосил бўлади, у 10 км дан ортиқ масофага тарқалади. Славянскнинг барча турар-жойлари ва унга яқин аҳоли пунктлари кимёвий зарар зонасида бўлади”, - деди у.
Россия Мудофаа вазирлиги вакили сўзларига кўра, Украина расмийларининг бундай ҳаракатларининг ўзига хос ҳаёсизлиги шундан иборатки, улар жиноий мақсадларга эришиш учун Славянскда яшовчи ўн минглаб ўз фуқароларини, шунингдек, Украина қуролли тузилмаларининг ҳарбий хизматчиларини қурбон қилишга тайёр. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди