Херсон кўприги, 20 июл. Фото: SERGEI BOBYLEV/TASS
Украин ҳарбийларининг навбатдаги зарбаларидан кейин Днепр дарёси устидан ўтган Антонов кўприги бўйлаб Херсон томон ҳаракатланиш бутунлай тўхтатиб қўйилди. Бу стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган кўприкдир. Украина томони бу зарбалар «заргарона» амалга оширилганини маълум қилди.
27 июлга ўтар кечаси ижтимоий тармоқларда ушбу кўприк ёппасига ўққа тутилгани ҳақида видеолар ва хабарлар тарқала бошлади. Ўшанда россияпараст ҳукумат кўприк шикастланмаганини маълум қилганди. Энди улар кўприк таъмирга муҳтож эканини тан олишмоқда.
«Кўприкка зарбалар келиб тушган, аммо у буткул вайрон бўлмаган. Тешиклар кўпайган», деган Херсон областининг Россия томонидан тайинланган «янги ҳукумати» вакили Кирилл Стремоусов ТАСС мухбирига берган интервьюсида.
Унинг қайд этишича, украин ҳарбийлари турли артиллерия тизимлари, жумладан HIMARS баравар ўт очиш реактив тизими орқали 10 дан ортиқ снаряд йўллаган, гўёки уларнинг бир қисми Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали тўхтатиб қолинган.
Тонгда Украина томони ҳам кўприкка йўлланган зарбалар бўйича маълумот берди. «Бизнинг артиллериямиз иши шунчалик пухта ва заргарона бўлдики, бу рақиб қўшинининг руҳини туширади. Чунки Антонов кўпригига зарбалар берилди. Ва бу заргарона амалга оширилди», деди «Жануб» қўмондонлиги матбуот хизмати раҳбари Наталья Гуменюк телеэфирда.
Мазкур объектнинг стратегик аҳамияти шу билан изоҳланадики, бу Херсонни Днепрнинг чап соҳили, шунингдек Россия ҳарбийлари томонидан феврал ойидаёқ эгаллаб олган бошқа ҳудудлар билан боғловчи асосий кўприкдир. Агар у вайрон этилса, армия таъминоти ишдан чиқади, бу эса Украина қуролли кучлари Херсон областида ҳужумга ўтишга тайёрланаётгани фонида янада муҳим.
Стремоусов Антонов кўпригига навбатдаги ҳужумлар ҳарбий ҳаракатларнинг боришига таъсир қилмаслиги, россиялик ҳарбийлар қўшимча ўтиш йўллари ташкил этаётганини айтган.
«Кўприкка ўт очаётганлар Херсон области аҳолиси ҳаётини қийинлаштирмоқда. Бу ҳарбий ҳаракатларнинг боришига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», дея ишғолдаги маъмурият вакили сўзларини келтирган РИА Новости.
Киев мамлакат жанубида қарши ҳужум бошлаш ҳақида баёнот бериши ортидан Антонов кўприги камида икки марта интенсив равишда ўққа тутилди.
Биринчи ҳужум 10 июл куни амалга оширилганди. Россия томони зарбалар Америка томонидан етказиб берилган HIMARS баравар ўт очиш реактив тизими орқали йўллангани ҳақида маълум қилган, бундай қурол етказиб берилиши Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга сезиларли даражада ўзгариш киритди. Иккинчи бор - 20 июл куни зарба берилди. Шундан кейин ишғолдаги ҳукумат расмийлари кўприкни таъмирлашни бошлаш учун юк машиналари ҳаракатини чеклашига тўғри келганди.
ВВС News Украина мухбирлари июн ойи охиридан июл ойи бошигача бўлган муддатда Россия қўшинларининг Украинанинг босиб олинган ҳудудларида жойлаштирган ўндан ортиқ ўқ-дори омборлари ва базаларига зарбалар берилганини ҳисоблаб чиқишган. Россия мудофаа вазирлиги ва Украина бош штаби бу маълумот юзасидан изоҳ бермаган.
Украина расмийлари маълумотларига кўра, HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари мамлакатга 23 июн куни етиб келган. Мобил ракета қурилмалари 70-80 км масофадаги нишонга аниқ бориб тегиши мумкин (махсус ракеталар қўлланганда эса - етиш масофаси 300 километрни ташкил этади).
Антонов кўприги - Херсон районидаги Антоновка посёлкасини Днепрнинг чап соҳилидаги Алешки шаҳри билан боғловчи автомобил ва пиёдалар ўтиш кўпригидир. У 1985 йилда фойдаланишга топширилган, кўприк узунлиги - 1 366 метр, кенглиги - 25 метрни ташкил этади. Экспертлар фикрича, бундай йирик объектларни ракета зарбалари билан қулатиш жуда қийин. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи