Фото: NEOM / AFP / Scanpix / LETA
2021 йилда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон подшоҳликнинг қурғоқчил шимоли-ғарбий қисмидаги ерларни ўзлаштириш ва Миср пирамидалари каби улуғвор нарсани қуриш топшириғини берганди.
The Wall Street Journal арабистонлик шаҳарсозларнинг режалари билан боғлиқ ҳужжатларни қўлга киритди. Унда жуда катта лойиҳа тафсилотлари ойдинлашади.
Mirror Line («Кўзгу линияси») – бу баландлиги 488 метргача бўлган иккита бино бўлиб, қирғоқ, тоғлар ва чўл бўйлаб 120 километрга параллел равишда ўтади. Осмонўпар бинолар бир-бири билан пиёдалар ўтиш жойлари орқали боғланади, уларнинг остидан тезюрар поезд ҳаракатланади.
NEOM / AFP / Scanpix / LETA
Архитекторлар футболни ҳам унутмаган – 305 метр баландликда стадион жойлашган бўлади.
Турли манбаларга кўра, осмонўпар шаҳар-бинода 5 миллиондан 9 миллионгача одам яшаши мумкин бўлади. Улар шаҳар бўйлаб тезюрар поездларда ҳаракатланишади. Унинг бир четидан иккинчи четигача 20 дақиқада бориш имконияти бўлади.
Шаҳар аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш учун фермалар тузилмаси ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.
Шаҳар углерод чиқиндиларидан холи бўлиши кўзда тутилган.
NEOM / AFP / Scanpix / LETA
Мега лойиҳанинг қиймати 1 триллион долларни ташкил этади.
Neom шаҳрига ҳам яна 500 миллиард доллар сарфланади. Бу нима?
Саудия давлат инвестиция жамғармаси нафақат инглиз футболига, балки Муҳаммад бин Салмоннинг ақл бовар қилмас ғояларига ҳам сармоя киритмоқда. 2017 йилда валиаҳд шаҳзода (ва дунёдаги энг ёш мудофаа вазири, ҳозир у 36 ёшда) мамлакатнинг олис шимоли-ғарбий қисмида, Қизил денгиз соҳилида янги шаҳар барпо этиш режасини эълон қилди.
Автомобилларсиз, углерод чиқиндисиз ақлли шаҳар Neom номини олди (neo – «янги», m – арабча «мустақбал» (келажак) сўзидан олинган).
Neom ташаббуси «Saudi Vision – 2030» лойиҳасидан келиб чиқмоқда. Бу режа мамлакатнинг нефтга қарамлигини камайтириш ва иқтисодиётини диверсификация қилишга қаратилган.
Neom кўплаб инвестиция имкониятларини тақдим этиши кутилмоқда: шаҳар мавжуд давлат тузумидан мустақил равишда ишлайди, ўзининг солиқ ва меҳнат қонунлари, мустақил суд тизимига эга бўлади.
«Кўзгу линияси» осмонўпар бинолари эса Neom марказида жойлашади. Шаҳар қурилишининг бошланғич бюджети 500 миллиард долларни ташкил қилади. Шаҳзода барча ишларни 2030 йилгача якунлаш талабини қўйган. Аммо, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, «Кўзгу линияси» 50 йил давомида, босқичма-босқич фойдаланишга топширилади.
Экологлар узун осмонўпар бинолар кўчманчи қушларнинг миграция йўлларини бузишидан, бинолар кўзгуси эса уларни чалғитишидан хавотирланишмоқда.
Аммо аср қурилишидан Миср хурсанд бўлиши табиий. Чунки шаҳзода Қизил денгизнинг қарама-қарши қирғоғида жойлашган Шарм аш-Шайх туристик ҳудудини ривожлантиришга ҳам катта сармоя сарфлашни режалаштирмоқда.
Кўзгу линияси, Осмонўпар бино, Саудия Арабистони, Миср пирамидалари “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Тошкент вилоятида салкам 7 кило оғирликдаги чақалоқ туғилди