23:05 / 20.08.2022
2 612

Насроний спортчи қиз рингга ҳижоб кийиб чиқди

Насроний спортчи қиз рингга ҳижоб кийиб чиқди
Малайзиянинг Сабаҳ штатида яшовчи 21 ёшли Мерривати Мануел пенчак-силат анъанавий жанг санъати бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этди ва олтин медални қўлга киритди.

Малайзиялик насроний спортчи қиз жанг санъатлари бўйича жаҳон чемпионати вақтида ҳижоб кийиб чиқди. Унинг бу хатти-ҳаракати қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Спорчи қиз нега бундай қарорга келганини тушунтирди.

Нутқ вақтида ҳам Мерривати ҳижобда эди, унинг бу ҳаракати масиҳийларни ҳайратда қолдирди. Мусобақадан сўнг спортчи нима учун ёпиқ тарзда чиқишга қарор қилгани ҳақида гапирди, деб ёзмоқда IslamNews сайти Ucanews’га таяниб.

Кўпчилик нега мен насроний сифатида ҳижоб кийганимга ҳайрон бўлади. Жанг санъати, бу – малай халқининг мероси ва мен малай бўлмасам ҳам, спортни ва мусулмонларни ҳурмат қиламан ва уларга қойил қоламан. Ҳижоб мен учун мажбурий бўлмаса-да, мен унда мусобақалашишни афзал кўраман”, - деди Мануил.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Насроний спортчи қиз рингга ҳижоб кийиб чиқди