22:50 / 03.09.2022
1 635

Самсунда аэрокосмонавтика ва технология фестивали бўлиб ўтди

Самсунда аэрокосмонавтика ва технология фестивали бўлиб ўтди
Туркиянинг Самсун шаҳрида “Teknofest Aero & Tech 2022” аэрокосмонавтика ва технология фестивали ташкил этилди.

2018 йилда илк бор ташкил этилган Текнофест лойиҳаси дунёнинг етакчи аерокосмонавтика ва технология фестивалларидан бири саналади. 2019 йилда хорижий давлатлардан 1,7 миллион нафар киши ташриф буюрди ва шу йили дунёнинг энг йирик авиация кўргазмасига ҳам айланди. Турли давлатлар талабаларида ўртасида конкурслар ва мудофаа технологияларини намойиш этиш баробарида Текнофест турли давлатлар ҳаво кучларининг ер ва ҳаводаги имкониятларини намойиш этиш учун идеал платформа бўлиб ҳам хизмат қилмоқда.

Мазкур фестивал Туркия Саноат ва Технология вазирлиги ва давлат ва хусусий секторнинг бошқа ҳиссадорлари билан ҳамкорликда Т3, Туркия Технология Жамоаси Фонди томонидан ташкил этилди.

Маълумот учун, “Байрактар” ишлаб чиқарувчиси Туркия Республикаси Президенти Ражаб Таййип Эрдоғаннинг қудаси саналади. Учоқларнинг асл муаллифи президентнинг куёви Селчук Байрактардир.

“Байрактар ТБ2” – Туркиянинг Baykar Makina компаниясининг узоқ парвоз қила оладиган ҳужумкор разведкачи дрони ҳисобланади. Унинг максимал тезлиги 222 км/соат, қанотлари кенглиги 12 метр, қурилма ҳавода 24 соатгача туриши мумкин, дрон 8,2 минг метргача кўтарила олади.

Дрон учиш масофаси 0,5 дан 8 кмгача бўлган иккита лазерли UMTAS танкга қарши ракеталари ёки Туркиянинг Рокецан компаниясининг тўртта Bozok, MAM-C ёки MAM-L бошқариладиган бомбалар билан қуроллантирилади.

Бундай турдаги дронлардан Қорабоғ, Сурия ва Ливиядаги жанговар ҳаракатларда фойдаланилган. Айни пайтда “Байрактар ТБ2” дронлари Озарбайжон, Қатар, Ливия, Марокаш, Польша, Жибути, Украина армиялари ҳамда Қирғизистон Чегара хизматида мавжуд.

ОАВ маълумотларига кўра, ушбу қурилмалар аллақачон 22 давлатга, жумладан Марокаш, Нигер ва Эфиопияга сотилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг