Жозеп Боррель
Фото: Europian Union
BBC нашрига берган интервьюсида Евроиттифоқнинг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Жозеп Боррель Россия президенти Владимир Путин ўзининг сафарбарлик ҳақидаги мурожаатида айтиб ўтган таҳдидларни эътиборсиз қолдириш керак эмаслигини таъкидлади.
«Албатта, бу хавфли лаҳза, чунки Россия армияси бурчакка тиқиб қўйилди, Путиннинг реакцияси — ядро қуролини қўллаш таҳдиди эса жуда чатоқ бўлди», — деди Боррель.
Унинг қайд этишича, Россия билан урушни тугатиш ҳақида дипломатик келишувга эришиш зарур — Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига риоя этилиши шарти билан.
«Акс ҳолда, уруш тугайди, аммо тинчлик бўлмайди ва яна бошқа уруш бошланади», — деди Боррель.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Путин Россия ўз ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун қўл остидаги барча воситаларни ишга солишга тайёрлигини билдирганди. «Бу қуруқ таҳдид эмас», — деганди у ўз мурожаатида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Пентагон майори АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Ҳудудларда электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
Россия бир ҳафта ичида Украинанинг 278 квадрат километр майдонини эгаллаб олди