20:00 / 24.09.2022
1 644

Путин Шойгунинг ўринбосарларидан бирини ишдан олди

Путин Шойгунинг ўринбосарларидан бирини ишдан олди
Фото: РИА Новости
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг моддий-техник таъминот ишлари бўйича ўринбосари Дмитрий Булгаков ишдан олинди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Булгаковнинг ўрнини генерал-полковник Михаил Мизинцёв эгаллаган. Тайинловгача Мизинцев Россия мудофаасини бошқариш миллий маркази раҳбари лавозимида ишлаган ва Донбассдаги ҳарбий ҳаракатлар борасида доимий брифингларда иштирок этиб келаётганди.

Владимир Путин уруш бошланганидан буён илк марта Россия мудофаа тизимидаги юқори лавозимда ўзгариш қилди. Бунгача август ўртасида Қора денгиз флоти қўмондони Игор Осиповнинг ишдан олиниши уруш давридаги Россияда амалга оширилган энг шов-шувли истеъфо сифатида қаралаётганди.

Шойгунинг ишдан олинган эндиликда собиқ ўринбосари Дмитрий Булгаков кам сонли Россия армияси генерали унвонига эга ҳарбий мулозимлардан бири. Унинг асосий вазифаси мамлакат армиясининг моддий-техник таъминотини назорат қилиш ва ташкил этиш бўлан. Вазирлик ахборотига кўра, Булгаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири ўринбосари лавозимидан олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Шойгунинг ўринбосарларидан бирини ишдан олди