19:32 / 30.09.2022
1 139

Футболчи Меҳди Тареми 22 ёшли қизнинг ўлими ва мамлакатда юз бераётган вазият ҳақида гапирди

Футболчи Меҳди Тареми 22 ёшли қизнинг ўлими ва мамлакатда юз бераётган вазият ҳақида гапирди
Фото: Getty Images
«Порту» клуби ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми 22 ёшли қиз Маҳса Аминийнинг ўлими ва унинг ортидан мамлакатда юз бераётган воқеалар ҳақида гапирди.

Аминий Теҳронда ҳуқуқ-тартибот идораси ходими томонидан «ҳижобни нотўғри ўрагани» учун ҳибсга олинган ва бир муддат полиция бўлимида бўлганидан сўнг вафот этган. Ушбу ҳодиса мамлакатда норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.

- "Сиз мени оилангизнинг аъзоси сифатида кўрасиз ва унинг оддий аъзоси ҳақида хоҳлаган нарсангизни ёзишга ҳаққингиз бор. Юртдошлари манфаати учун меҳнат қилган киши ҳеч қачон уларнинг бахтсизлигини кўтара олмайди.

Бу инсонлар сўнгги кунлардаги воқеаларга лойиқ эмас. Бу Эрон эмас. Айрим видеоларни, айниқса, аёлларга нисбатан ёмон хулқ-атвор ва зўравонликларни кўриб уялдим.

Муаммо ва ташвишлар ҳақида гапириш, уларни эшиттириш учун қайси тилда гапиришимиз керак? Сиёсатчилар Эроннинг олижаноб халқи фаровонлигини таъминлашга мажбур. Зўравонлик ва одамларга нисбатан куч ишлатиш ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди ва ҳеч қандай шаклда буни қабул қилиб бўлмайди
", - деди Меҳди Тареми.

Мамлакатда 2009 йилдан бери ҳукуматга қарши энг йирик намойишлар 16 сентябрь куни бошланган эди. 24 сентябрь куни намойишлар Эроннинг 80 та шаҳрига тарқалди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Футболчи Меҳди Тареми 22 ёшли қизнинг ўлими ва мамлакатда юз бераётган вазият ҳақида гапирди