06:24 / 16.10.2022
1 321

Тўқаев Қозоғистон ҳарбий доктринасига ўзгартиришлар киритди

Тўқаев Қозоғистон ҳарбий доктринасига ўзгартиришлар киритди
Фото: esquire.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат ҳарбий доктринасига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги фармонни имзолади. Унда Россия қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилиш ҳақидаги банд бор. Ҳужжат 2022 йил 12 октябрда эълон қилинди.

Янги ҳарбий доктринада Қозоғистон ҳеч қайси давлатни ўзига душман деб ҳисобламаслиги қайд этилган.

Шунингдек, Қозоғистон Республикаси ратификация қилинган халқаро шартномаларга мувофиқ, тинчликпарвар ва бошқа операцияларда иштирок этиши, шунингдек бошқа вазифалар ва тадбирларни бажариши мумкинлиги белгиланган.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси кирадиган жамоавий хавфсизлик кучлари таркибида ҳарбий таҳдидларга муносиб жавоб беришга тайёргарликни таъминлаши қайд этилган.

Шу жумладан, Қозоғистон ва Россия Федерациясининг ҳаво мудофааси бўйича ягона минтақавий тизимини ривожлантириш, ракета ҳужуми бўйича огоҳлантириш тизимининг асосий элементларини яратиш ва коинот кенгликларини назорат қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Қозоғистон терроризм, экстремизм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши халқаро курашда фаол иштирок этиши, Қозоғистон Республикаси ҳарбий-саноат комплекси маҳсулотларини тинчликпарвар операцияларда (миссияларда) фойдаланиш учун таъминлаши ҳам белгилаб қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев Қозоғистон ҳарбий доктринасига ўзгартиришлар киритди