date
views 1 133

Россия ва Украина яна ўзаро асир алмашди (видео)

Россия ва Украина яна ўзаро асир алмашди (видео)
Донецк халқ республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин Украина билан алмашинув якунлангани ҳақида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, душанба куни Киев назорати остидаги ҳудуддан 110 киши қайтарилган, 108 киши Украина томонига ўтказилган.

Aлмашинув тугалланди. Биз 110 кишини олдик, 108 кишини бердик. Икки аёл Украинага боришдан бош тортди ва Россияда қолишга қарор қилди”, - деб ёзди Пушилин Telegram каналида.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ҳам душанба куни Киев назорати остидаги ҳудуд билан олиб борилган музокаралар натижасида 110 нафар Россия фуқароси, шу жумладан, жорий йилнинг февраль ойидан бери Киев режими томонидан ушлаб турилган фуқаролик кемаларидан 72 нафар россиялик денгизчи қайтарилгани ҳақида хабар берди. РФ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 108 нафар аёл ҳарбий хизматчи Украина томонига топширилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва Украина яна ўзаро асир алмашди (видео)