
Фото: Tourexpi.com
Янги Зеландиянинг маоирилар ишлари бўйича қўмитаси мамлакат номини ўзгартириш бўйича ушбу халқнинг петициясини ўрганади.
Маорилар мамлакатнинг расмий — Янги Зеландия номини маорилар тилидаги Аотеароага ўзгартиришни талаб қилишяпти.
Петицияга Янги Зеландиянинг 70 минг аҳолиси имзо қўйган. Маълумот учун: мамлакатда 5 миллиондан ортиқ одам яшайди.
«Аотеароа»нинг маъноси — «Узун оқ булут мамлакати».
Маорилар — Янги Зеландиянинг тубжой аҳолиси.
Маълумот учун: Океан бағрида жойлашган ҳозирги Янги Зеландия заминига биринчи бўлиб қадам қўйган илк европалик — машҳур голланд денгизчиси Абел Тасман. У Жанубий Америка жанубидаги Оловли ер архипелагидаги оролнинг бир қисми деб ўйлаб, бу ерни «Staten Landt» деб номлаган. 1645 йилда голланд картографлари номни лотинча Nova Zeelandia (Нидерландиядаги Зеландия вилояти шарафига) ва голландча Nieuw Zeelandга ўзгартиришган.
Кейинчалик яна бир машҳур денгизчи, британиялик Жеймс Кук ўз қўлёзмаларида ушбу номнинг инглизчасини ишлатган — New Zealand. Шу тариқа мамлакатнинг расмий номи юзага келган. Мамлакат номи (масалан, Ню-Йорк шаҳридан фарқли равишда) турли тилларда таржимаси билан ишлатилади: Янги Зеландия, Новая Зеландия ва ҳоказо.

Абел Тасман ўйлаган жой салкам 8 минг километр олисда жойлашганди...

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар