Британияликлар Путиннинг Лиз Трасс ҳақидаги фикрини ижобий баҳолашди

1 дақиқа ўқиш4.5K
Британияликлар Путиннинг Лиз Трасс ҳақидаги фикрини ижобий баҳолашди
“Валдай” мунозара клубида чиқиш қилган Россия президенти Владимир Путин Буюк Британия собиқ бош вазири Лиз Трассни ҳам эслаб ўтди. Путиннинг Трасс ҳақидаги фикри The Times газетаси ўқувчилари орасида ижобий баҳоланди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Трасс матбуот брифингларидан бирида, агар керак бўлса, ядровий қуролдан фойдаланишга тайёр эканлигини айтган эди. Ўз навбатида, Владимир Путин “Валдай” мунозара клубининг ялпи мажлисида сўзга чиқиб, бош вазирнинг ушбу баёнотини эслади ва “қиз бироз ўзида бўлмаганини” айтиб ўтди.

Бу таърифга The Times газетаси ўқувчилари қўшилган. Улардан бири “Бу жуда кулгили, мен ҳатто Путиннинг фикрига ҳам қўшиламан”, деб ёзмоқда.

"Албатта, Британияда Путиннинг сўзларини қадрлашди ва кўпчилик унинг фикрига қўшилди. Унинг ақлдан озганлиги аниқ", дея ўз фикри билан ўртоқлашди бошқа шарҳловчи.

"Бу таъриф унга мос келади", "Путин тўғри, у қизил тугмани босишга тайёрлиги ҳақида гапирганда, у ақлдан озган эди. Бу одатда даволанадими?", “Одам шундай улкан давлатнинг бош вазири бўлишдан олдин руҳий синовдан ўтиши кераклигига мен бир неча бор амин бўлдим”, дея хулоса қилишди фойдаланувчилар.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?