
Шу кунлардаги глобал геосиёсатга оид муҳим хабарлар, Хитой Халқ Республикаси билан ҳам боғлиқ. Маълумки, яқинда Хитой Коммунистик Партияси (ХПК)нинг 20-съезди бўлганди. Унда, ХХР Раиси Си Цзинпин расмий Пекиннинг ички ва ташқи сиёсатига оид дастурий чиқиш қилган. Хитойшунос экспертларни эътиборини қаратган асосий нуқта, бу – Си дунёда биполяр дунё тарафдори эканлигини урғулаган ва ҳимоя қилган. Қолаверса, бу лойиҳани Си энг аввало АҚШга таклиф қилган.
Биполяр – икки қутбли геосиёсий дунё дегани. Си таклифига кўра, дунёни АҚШ ва ХХР бошқариши керак. Россиялик таҳлилчилар, Си лойиҳасида Россияга алоҳида жой ажратилмаганини алоҳида урғуланмоқда. Яъни, Россия – Хитойнинг командасидаги оддий солдат, хом ашё давлати сифатида кўрилади.
Ғарбдаги хитойшунос экспертларнинг айтишича, Си ҳозирда Путинни кўрарга кўзи йўқ. Сабаби – Путин, ўзининг ўйланмаган Украинага қарши уруши балан, мудраб бораётган коллектив ғарбни ўйғотди, АҚШни Европага қайтишига жуда кучли замин яратди, Европадан АҚШни оҳиста чиқариб юбориш борасидаги 20 йиллик стратегияни барбод қилди, қолаверса, АҚШга қарши бўлган “Россия-Хитой-бошқалар” коалициясини кучсизлантирди...
Камолиддин Раббимов, сиёсатшунос.
Манба: Azon.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар