Шимолий Корея БМТ Бош котибини Американинг «қўғирчоғи» деб атади

1 дақиқа ўқиш1.7K
Шимолий Корея БМТ Бош котибини Американинг «қўғирчоғи» деб атади
Фото: AFP
Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерришни «АҚШнинг қўғирчоғи» деб атади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Мазкур баёнот БМТ раҳбари КХДРнинг қитъалараро баллистик ракета синовини қоралашига қўшилгани учун эълон қилинган. Антониу Гутерриш Шимолий Кореяни «провокацион ҳаракатлардан зудлик билан воз кечишга» чақирганди. Гутеррешнинг баёноти АҚШ КХДРни баллистик ракетаси билан исталган нуқтасига зарба бериш мумкинлигини танқид қилганидан кейин янграган.

«Мен БМТ Бош котибини кўпинча Оқ уй ёки унинг Ташқи ишлар вазирлиги аъзоси деб ҳисоблайман», — дейди Шимолий Корея ТИВ.

Шунингдек, вазирлик Гуттеришни ташкилот низомидан бехабарликда айблаб, низомнинг мақсади ва тамойилларини менсимай, ўта аянчли позицияни эгаллаганидан афсусдалигини маълум қилди. Шу билан бирга, ташкилот ва унинг тегишли миссиясини барча масалаларда холислик ва адолатни сақлашга чақирилди.

18 ноябрь куни Шимолий Корея Корея ярим оролидан шарққа қарата катта масофали баллистик ракета учирди. АҚШ Хитойни Шимолий Корея ракета учиришини тўхтатиш учун унга таъсир ўтказишга чақирди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?