12:30 / 24.11.2022
1 856

Лукашенко Россия ва Беларусга ҳужум уюштирилган тақдирда «Европани титратадиган» жавоб ваъда қилди

Лукашенко Россия ва Беларусга ҳужум уюштирилган тақдирда «Европани титратадиган» жавоб ваъда қилди
Фото: «РИА Новости»
Беларусь президенти Александр Лукашенко ғарб ёки жанубдан ҳужум содир бўлган тақдирда Минск Россия билан биргаликда кучли жавоб қайтаришини айтди.

«Агар тўсатдан кимдир бизга ҳужум қилса, қандай жавоб беришимизни тасаввур қила олмайсиз», — дея огоҳлантирди Лукашенко. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолатда ҳеч ким «ифлос ёки тоза бомба муаммосини муҳокама қилиб ўтирмайди».

«Биз шундай жавоб берамизки, нафақат Европа титраб кетади. Россия билан келишувларга мувофиқ, бу бизнинг қуролли кучларимиз қўшма гуруҳидан бўлади», — дея тушунтирди у.

Шу билан бирга, Беларусь раҳбари Америка ОАВларининг Беларусь армияси яқинда Украинага бостириб кириши ҳақидаги хабарларини аҳмоқлик деб атади.

Аввалроқ Александр Лукашенко КХШТни Ғарбнинг ташкилот таркибига кирувчи давлатларга қаратилган ахборот-психологик операцияларига самарали жавоб беришга чақирган эди. У бундай операцияларни ҳарбий операцияга қиёслаб, бунга тайёр туриш кераклигини қўшимча қилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг