Трамп АҚШ конституциясини бекор қилишга чақирди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Трамп АҚШ конституциясини бекор қилишга чақирди
Фото: AP Photo
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2020 йилги президентлик сайловларида Байден устидан ғалаба қозонганини даъво қилиб, конституциясини бекор қилишга чақирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

«Бундай турдаги ва миқёсдаги оммавий фирибгарлик барча қоидалар ва моддаларни, ҳатто конституциядагиларни ҳам бекор қилиш имконини беради», — дейди сиёсатчи. Унинг фикрича, Америка асосчилари икки йил аввал президентлик сайловларида юз берган фирибгарликни эътиборсиз қолдиришни хоҳламаган бўларди.

Ўз навбатида, Оқ уй собиқ президентнинг баёнотига муносабат билдирган. Жумладан, президент маъмурияти матбуот котиби Эндрю Бейт Трампнинг сўзларини қоралашга чақирган.

«Сиз фақат ғалаба қозонганингизда Американи сева олмайсиз. АҚШ конституцияси 200 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакатимизда эркинлик ва қонун устуворлигини таъминлаган муқаддас ҳужжатдир. Конституция Америка халқини, қайси партиядан бўлишидан қатъи назар бирлаштиради ва сайланган раҳбарлар унга риоя қилишга қасамёд қилади», — дейди у.

Маълумот ўрнида, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йил ноябрида бўлиб ўтади. Дональд Трамп 2017 йилнинг 20 январидан 2021 йилнинг 20 январигача АҚШнинг 45-президенти бўлган.

Трамп 2024 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонса, мамлакатдаги сайлов тизимини ўзгартиришга ваъда берган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?